Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эълон! «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлари диққатига!

Эълон! «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлари диққатига!

Фото: «Xabar.uz»

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши Сизга шуни маълум қиладики, 2020 йил 29 августида Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги томонидан «ALSKOM» СК АЖнинг қўшимча 3 630 000 дона оддий акцияларни чиқариши тўғрисида P0170-16-сонли қарори рўйхатдан ўтказилди. Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 1 380 сўм.

Компания Устави ва рўйхатга олинган қарорга мувофиқ, «ALSKOM» СК АЖнинг оддий (овозли) акциялар эгалари, улар эгалик қиладиган оддий акциялар сонига мутаносиб равишда оддий (овозли) акцияларни сотиб олишда устунлигига эгадирлар. Қўшимча акцияларни сотиб олиш имтиёзли ҳуқуқи 2020 йил 12 август ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган «ALSKOM» СК АЖнинг оддий (овозли) акцияларининг эгалари — акциядорларига берилади.

Имтиёзли ҳуқуқ ушбу хабар эълон қилинган кундан бошлаб, 14 кун давомида амал қилади.

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгашининг 2020 йил 3 сентябрдаги қарорига асосан, акцияларни жойлаштириш нархи бир дона акция учун 1400 сўм миқдорида белгиланган.

«ALSKOM» СК АЖга акциядорнинг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган манзили), у олмоқчи бўлган акциялар сони ва тўлов ҳақида ҳужжатни ўз ичига олган ёзма ариза юбориш орқали имтиёзли ҳуқуқга эга бўлган акция эгаси ўз ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бундай ариза «ALSKOM» СК АЖ томонидан имтиёзли ҳуқуқ амал қилиш давомида топширилиши лозим.

Имтиёзли ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Имтиёзли ҳуқуқ муддати тугагач, акциялар чексиз миқдордаги инвесторлар орасида очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш Агентлигида 2020 йил 29 августда рўйхатга олинган акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги P0170-16-сонли Қарорнинг матни ва «ALSKOM» СК АЖ акцияларининг чиқарилиши тўғрисидаги маълумот билан «ALSKOM» СК АЖнинг корпоратив веб-сайтида (www.alskom.uz), Ягона корпоратив маълумот порталида (www.openinfo.uz) ёки Республика фонд биржаси «Тошкент» (www.uzse.uz) веб-сайтида танишишингиз мумкин.

Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича «ALSKOM» СК АЖнинг Бош офисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 109, [email protected].

Мурожаат учун телефон: (78) 147-11-00.

«ALSKOM» СК АЖ Кузатув Кенгаши

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг