Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диққат, қидирув! Аёлнинг топилишида кўмаклашганларга ўн миллион сўм мукофот!

Диққат, қидирув! Аёлнинг топилишида кўмаклашганларга ўн миллион сўм мукофот!

Ушбу фуқаронинг топилишида кўмаклашган шахслар ўн миллион сўм билан мукофотланади. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Боғишамол маҳалласи, Қурувчилар кўчаси, 6/11-уйда яшаган 16.04.1962 йилда туғилган, миллати ўзбек, вақтинча ишсиз Холбоева Башорат Солибековна 2023 йил 22 июнь куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Алоҳида белгилари: бўйи 160 см атрофида, қош кўзлари қора рангда, сочлари калта қора рангда, иягида қора холи бор, эгнида пушти гулли чит кўйлаги бўлган, оёғида шиппак бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102, 99-477-20-60, 97-121-55-05, 97-245-05-77, 91-507-00-55, 67-225-44-86, 78-221-02-72

Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг