Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат раҳбари қуролли кучларга тўхталиб ўтди

Давлат раҳбари қуролли кучларга тўхталиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимидаги ўз нутқида қуролли кучларга тўхталиб ўтди.

— Мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор мақсадимиз бўлиб қолади.

Дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган бугунги мураккаб ва таҳликали вазиятда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган, халқимиз фахрига айланган жасур ҳарбийларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтириш долзарб вазифамиздир.

Ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун биз барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг