Бухорода чек бермаганларни «сотган» шахс «самосуд» қилинди. Зўравонларга солиқчи шерик бўлган (видео)
Бухорода чек бермаган тадбиркорлар устидан солиқ идорасига шикоят қилган шахс тўрт киши томонидан «самосуд» қилинди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 19 апрель куни 29 ёшли фуқаро Д.М. Бухоро шаҳридаги дўконларнинг бирига кириб, озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилган. Дўкон сотувчиси Д.М.нинг харид чекини бермаган. Харидор эса дўкондан чиқиб, Бухоро шаҳар солиқ идораси вакилига ҳолат юзасидан хабар берган.
Тадбиркор солиқ идораси ходими орқали Д.М.нинг шахсини аниқлаб, уни шериклари билан қурилиши тугалламаган жойга зўрлик билан олиб бориб, «қулоқлик қилдинг», дея ҳақоратлаб, дўппослаган. Унга руҳий ва жисмоний босим ўтказиб, жароҳат етказган.
Харидорини дўппослаган савдогар ва унинг шериклари вилоят ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда қўлга олинган.
Эътиборлиси, харидордан қасд олиб, уни жазолашни таклиф қилган кимса солиқ идораси ходими бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноий гуруҳ аъзолари Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида қамоқда олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter