Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода 500 га яқин ИИБ ходимига чора кўрилди

Бухорода 500 га яқин ИИБ ходимига чора кўрилди

Фото: Xabar.uz

2023 йил бошидан буён Бухоро вилоят ИИБ тизимида фаолият юритиб келган 476 ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган. 137 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланган.

Уларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, жами 173 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилди «Xabar.uz» мухбири.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 9 ойи давомида вилоят ички ишлар органларига жисмоний ва юридик шахслардан 12 695 та мурожаат келиб тушган. 11 429 таси ижобий қаноатлантирилган, 582 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган. 17 таси тугатилган.

«Ушбу мурожаатларни бартараф этишда ўз ишига совуққонлик билан қараган соҳавий хизмат ходимлари ўз ҳатти-ҳаракатлари олдида қонуний жавоб беришди. Турли кўринишдаги интизомий таъсир чоралари қўлланилган 476 нафар ходимнинг 256 нафарига «Танбеҳ», 142 нафарига «Хайфсан»,  43 нафарига «Қаттиқ хайфсан»,  9 нафар ходимга «Жарима»,  3 нафар ходимга  эса «ИИОлари хизматидан бўшатиш» чораси қўлланилди. 21 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.  2 нафар ходимга «Махсус унвонини бир пағона пасайтириш» интизомий жазолари қўлланилди. Шунингдек, вилоят Ички ишлар Бошқармасидан жами 47 нафар ходимлар турли сабабларга кўра, ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди. Тизимда фаолиятга нисбатан панжа ортидан қараб, ваколатини суистеъмол қилганларнинг биз билан бир сафда туришга ўрин йўқ»,— дейди Миржамол Миралимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг