Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Ботир Зарипов 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган.

Тайинловга қадар «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.    

Бунгача вилоятга етакчилик қилиб келаётган Фарҳод Умаров эса Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг