Бухоро вилояти ИИБга бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Миржамол Миралимов тайинланди.
Тайинловга қадар М.Миралимов ИИВ Тезкор-қидирув департаментида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келган Шуҳрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter