Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро Қон қуйиш маркази ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти  Қон қуйиш маркази масъул ходимлари томонидан донор қонларнинг лаборатория текширув натижалари ўрганилмай туриб, беморларга қуйилгани аниқланди, дея маълум қилинди «Xabar.uz»га.

Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч рақамига келиб тушган мурожаат юзасидан Бухоро вилоят Қон қуйиш марказида юқумли касалликларнинг тарқалишига шарт-шароит яратиб бераётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир олиб борилган. Унга кўра, марказнинг масъул шахслари кўрсатмаси асосида донор қонларга нисбатан ўтказилган лаборатор текширув натижалари ўрганилмасдан беморларга қуйилаётгани маълум бўлган.

Маълумот ўрнида:  Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг 16.12.2013 йилдаги 423-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисида»ги Низомда донорларнинг қони лаборатор текширувдан кейин ўтказилиши белгиланган. Унга кўра, Доноронинг қонида ОИВ/ОИТС, «В» ва «С» гепатитлари ёки бошқа гемотрансмиссив инсфекциялар элементлари аниқланганда, қони йўқ қилиниши ва донорликдан четлаштирилиши лозим.

Бироқ,  соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марказда «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун талаблари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Ҳолатга  кўра, донор Н.Ж.нинг қони ўтказилган лаборатор таҳлил натижалари кутилмасдан бемор Б.Ҳ.га қуйилган. Тезкор тадбир давомида эса, қон қуйиш марказида ўтказилган бирламчи лаборатор текширувда донор Н.Ж.да заҳм (сифилис) касаллиги борлиги аниқланган ва бу судга оид биология экспертизасининг хулосаси билан ҳам тасдиқланган бўлган. Афсуски, Н.Ж.нинг донорлик қони муассасада юритилган «Қон компонентлари ва препаратларининг берилишини ҳисобга олиш» журналида қайд қилинмагани аниқланган.

«Бундан ташқари, текшириш давомида плазмоферез ва тромбомасса учун қон топширган 306 нафар донорлар ўрганилганда, 186 нафарига қоннинг шаклли элементлари (тромбасит, лейкоцит, базофил) ўзларига қайтиб қуйилиш лозим бўлса-да, бу қонлар қуйилмаган ва хусусий клиникаларга сотиб юборилгани аниқланган»,-дейди масъул ходим.

Айни пайтда Бухоро вилояти прокуратураси томонидан вилоят Қон қуйиш маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси, 1-қисми (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг