Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди
Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар қишлоқ хўжалигида меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш ҳамда мазкур соҳадаги норасмий бандлик масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.
Сўров юбориш ташаббуси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан илгари сурилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2 миллиондан ортиқ киши фермер хўжаликларида иш билан банд. Уларнинг 500 мингдан зиёди расман ишга жойлаштирилган. Қолгани кишилар эса норасмий банд бўлганлардир.
Мажлисда ушбу масала муҳокама қилинди ва меҳнати норасмий бандлик деб эътироф этилаётган кишиларнинг манфаатини таъминлаш зарурлигига эътибор қаратилди. Сенаторлар парламент сўрови юбориш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter