Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йили «ипотека» бўйича жами талабгорларнинг бор-йўғи 5 фоизи субсидия олган

Ўтган йили «ипотека» бўйича жами талабгорларнинг бор-йўғи 5 фоизи субсидия олган

2023 йилнинг май-декабр ойлари мобайнида ипотека кредитлари бўйича талабгорларининг бор-йўғи 5 фоизигагина субсидия ажратилган.

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мажлисида давлат бюджетининг 2023 йилги ҳисоботида ипотека кредитлари бўйича фуқароларга жами 1,6 трлн сўм субсидия тўлаб берилиши белгилангани, ҳисобот даврида эса 329 998 нафар фуқаро ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза топширгани, аммо аризачиларнинг бор-йўғи 30 минг нафаригагина ижобий хулосалар тақдим этилгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, ижобий хулоса олинган аризачиларнинг 15 204 нафарига Республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 1,1 трлн сўм субсидия маблағлари тўлаб берилган.

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг тушунтиришича, юқоридаги ҳолат субсидия бериш билан боғлиқ комиссия ўрганишлари хулосалари билан боғлиқ.

«Субсидия олиш учун ариза берган талабгорларнинг ярмидан кўпи (190 минг нафарга яқини) тегишли талабларга жавоб бермайди.

Масалан, уларнинг 85 минг нафарида уй-жойлари мавжуд. 47 минг нафарга яқинида эса даромади мавжуд эмас. Яъни субсидия олгандан кейин эртага кредитнинг фоизи, асосий қисмини тўлаши керак. Ёки уларга бирор киши кафолат ҳам бермаган. Бир сўз билан айтганда талабгорларнинг 55 фоизи етарли балл тўплай олмаган», – дейди вазир.

Қўчқоров, шунингдек, келгусида субсидия учун ажратилган маблағларни тўлиқ ўзлаштиришга доир қатор ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг