Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Парламент сўрови: депутатлар Бош вазир ўринбосари Раматовнинг маълумотини қабул қилмади

Парламент сўрови: депутатлар Бош вазир ўринбосари Раматовнинг маълумотини қабул қилмади

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан юборилган парламент сўровига жавобан берган маълумотлари Қуйи палата депутатлари томонидан қабул қилинмади.

Қонунчилик палатаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, мазкур паламент сўровига жавоб палатага жорий йил 26 октябр куни тақдим этилган. Ўтган вақт мобайнида фракцияларда билдирилган таклифлар асосида шакллантирилган парламент сўровидаги масалалардан келиб чиққан ҳолда, тақдим этилган маълумот батафсил ўрганиб чиқилди.

Қайд этилишича, Парламент сўровига берилган жавобда йўл-ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда янги бошқарув ва назорат тизимларини татбиқ қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар ва келгусида белгиланган вазифалар тўғрисида маълумотлар келтириб ўтилган.

«Бироқ, ўрганиш натижалари тақдим этилган маълумотда айнан парламент сўровида кўтарилган масалаларга асосий эътибор қаратилмагани ва бунинг натижасида сўровда қайд этилган камчиликлар, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан қўйилган саволларга етарли ва тўлиқ жавоб берилмаганлигини кўрсатди.

Куни кеча ўтказилган фракциялар йиғилишларида ҳам парламент сўровига берилган жавоб атрофлича муҳокама қилинди ҳамда тақдим этилган маълумотлар етарли даражада тушунтириш берилмагани таъкидлаб ўтилди», – дейилади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабарида.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Бош вазир ўринбосари мазкур парламент сўровини қайта кўриб чиқиб, унда қўйилган ҳар бир масала юзасидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тўлиқ ва асослантирилган жавоб бериш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг