Бош вазир маслаҳатчиси ўзгарди
Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда.
Хусусан, бош вазирнинг маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.
Унинг ўрнига бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.
Қайд этилишича, ушбу лавозимга Бобур Исломов тасдиқланган ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter