Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура: хонадондаги вазият ўрганилди, тегишли кўмак бериш таъминланади

Бош прокуратура: хонадондаги вазият ўрганилди, тегишли кўмак бериш таъминланади

Фото:«Xabar.uz»

Кеча қатор интернет сайтларида, жумладан, «Xabar.uz»да ҳам танасидан 16та игна чиққан чақалоқ хонадонининг оғир аҳволи ҳақида хабарлар берилганди. Унда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи Худойбердиевлар хонадонидаги вазият, уларнинг икки ёшли фарзанди Азизбекнинг тиббий муолажаси билан боғлиқ оғриқли масала қаламга олинганди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг сайтимизга билдиришича, кечанинг ўзида Фарғона вилояти прокуратураси томонидан зудликда хонадондаги ҳолат ўрганилиб, тегишли кўмак бериш масаласи ҳал этилган.

Оғриқли ҳолат бўйича берилган ёқимли хабар шундай якунланади: «Бу масала вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинди».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг