Болалари билан ертўлаларда яшаб юрган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Ёш аёл фарзандлари билан ҳаётнинг қийин синовларидан ўтиб, Ватанга қайтди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.
Қайд этилишича, андижонлик Г.У.га танишлари Россия Федерациясининг Москва шаҳридан иш таклиф қилди. У 2021 йил декабрь ойида 2 нафар фарзанди билан Россияга ишлаш учун жўнади.
Г.У. Москвада ҳам қийналди, иш жойидан ойлик маош ололмади. Турар жойсиз, кўпқаватли уйларнинг ертўлаларида яшаб юрди. Қурилиш ишларида меҳнат қилди.
Ёш аёл 2 нафар фарзанди билан Халқаро миграция ташкилоти маблағлари ҳисобидан ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ватанга олиб келинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter