Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир неча фуқарони 197 557 АҚШ долларига «ухлатганлар»га жиноят иши қўзғатилди

Бир неча фуқарони 197 557 АҚШ долларига «ухлатганлар»га жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда кичкина бўлмаган фирибгарлик фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, «W.C.C.» МЧЖ таъсисчилари М., А. ва бошқалар 2019 йилнинг охирги тўрт ойи нари-берисида 8 нафар фуқарони «C» криптовалютасини ривожлантиришга пул тикса,  катта фойда олишини ваъда қилиб, уларнинг 197 557 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида фош этилгани айтилади.

Ҳолат юзасидан аллақчон жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида  гуруҳнинг бошқа қилмишлари ҳам аниқланиши эҳтимоли йўқ эмас. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг