Байрам кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбeкистон бўйича 1-3 сентябрь кунларига об-ҳаво прогнози маълум қилинди.
Сўнгги ҳафтада Ўзбекистонда минтақамиз учун август ойининг охирига хос бўлмаган об-ҳаво бўлди. Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан бирин-кетин нам ҳаво кириб келди.
Аммо бугун бутун республика бўйича эрталаб ёмғир тўхтади ва осмон аста-секин булутлардан тозаланмоқда.
Байрам кунлари, 1-3 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи 25-30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади. Эрталаб сезиларли даражада салқин, ҳарорат 14-17 даража атрофида бўлади.
Пойтахтимизда: 31 август 1-2 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, 3 сентябрда булутлилик бироз кучаяди, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 26-29 даража, кечаси 15-17 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter