Асакада ўтган Биринчи Президент хотира тадбирида вилоят ҳокими кўриниш бермади
Бугун мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 82 йиллиги муносабати билан жойларда хотира тадбирлари ўтказилди.
Андижон Асака туманида ҳам худди шундай тадбир бўлиб ўтди. Бу бежиз эмас, зеро, Асакадаги автомобиль заводига Биринчи Президентнинг номи берилган. «Auz.uz» сайтининг ёзишича, эрта тонгдан Асака автомобиль заводи кираверишидаги Ислом Каримов бюсти пойига фаоллар, депутатлар, ёшлар улуғ алломалар гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Гигант корхонанинг технология бўлими маслаҳатчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасанбой Қосимов ўз хотиралари билан ўртоқлашган. Тадбирда ёш авлод вакилларига ҳам сўз берилганди.
Хотира тадбирига оид лавҳаларда завод ишчиларидан ташқари кенг жамоатчилик вакилларини ҳам кўриш мумкин. Бироқ унда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кўзга ташланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter