Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «Умра» зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига эга фирмалар номи очиқланди

Андижонда «Умра» зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига эга фирмалар номи очиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кучга кирганди.

Ушбу қарорга кўра, белгиланган янги норма талаблари асосида фақатгина вилоят туризм бошқармаси томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга туроператор «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш ҳуқуқига эга саналади, дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

10 ноябрь 2023 йил ҳолатига кўра Андижон вилоятида қуйидаги туроператорларгина «Умра» тадбирини ташкил этиш бўйича бўйича лицензияга эга:

  1. «Rixos tour» МЧЖ Андижон вилоят филиали;
  2. «MG Tour» MЧЖ;
  3. «Sultan travel 2022» МЧЖ;
  4. «Salaam» МЧЖ.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 ноябридан эътиборан кучга кирган янги норма талабларига кўра, тегишли лицензияга эга бўлмаган туроператорларга «Умра» тадбирини ташкил этиш ҳуқуқи берилмайди.

Тегишли лицензиясиз фаолиятни ташкил этиш амалдаги қонун хужжатларига кўра ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, фуқароларга тегишли лицензияга эга туроператорлар хизматидан фойдаланиш тавсия этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг