Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Фото: «Халқ сўзи»

Бугун, 26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.

Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг