«Амирсой» тоғ-чанғи курорти очилди (видео)
Бугун, 21 декабрь куни Марказий Осиёдаги энг йирик замонавий «Амирсой» тоғ-чанғи курорти расман очилди.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ушбу маскан Марказий Осиёдаги энг йирик курорт бўлиши ва туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Лойиҳага 80 миллион евродан ортиқ инвестиция жалб этилди. Ушбу тоғ курорти 892 гектар майдонни эгаллаган ва 580 ўринга мўлжалланган. Қурилиш ишларига Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания, Дания каби давлатлардан етакчи компания мутахассислари жалб этилди. Қисқа муддат – 2 йилда туризм, дам олиш, қишки спорт маскани барпо этишга эришилди.
Курортда узунлиги 3 километрдан зиёд 2та осма дор йўли ва умумий узунлиги 10 км. бўлган 10га яқин тоғ-чанғи трассалари мавжуд. Шунингдек, салкам 22 километрли дор йўли бўлиб, ўтказиш қобилияти соатига 2400 кишини ташкил этади. Дор йўли Австриянинг етакчи компанияси томонидан қурилди.
Дам олувчиларга эса 40та ёғоч уйлар, 3та ресторан, спорт мактаби, тоғ чанғиси ва бошқа ускуналарни ижара олиш мумкин бўлган марказ, вертолет майдончаси ҳам барпо қилинган.
Нархлар қанақа?
Бошланғич нарх кунига 5 доллар, кабинада кўтарилиш билан бирга кунлик тўлиқ нарх эса 20 доллар. Шунингдек, 6 миллион сўмга йиллик абонемент сотиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter