«ALSKOM» суғурта компаниясига Бош директор тайинланди
«ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига Илёсов Турсунбой Ғиёсжон ўғли тайинланди.
Т.Илёсов шу вақтга қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигида ишлаб келаётган эди.
Шу билан бирга, Т.Илёсов «ALSKOM» суғурта компанияси акциядорлик жамиятида турли лавозимларда фаолият юритган.
Т.Илёсов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Банк-молия академиясида таҳсил олган. 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter