Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Шодмонов Женева сессиясида қатнашмоқда

Алишер Шодмонов Женева сессиясида қатнашмоқда

Фото: ССВ ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этмоқда. Анъанавий тарзда Швейцариянинг Женева шаҳри мезбонлик қилаётган сессияда 194 мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари қатнашмоқда.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълумот беришича, ассамблеянинг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўриб чиқилади. Атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларининг саломатликка салбий таъсири ва унга қарши курашиш бўйича йўл харитаси, дори-дармон ва вакцина таъминоти, ноинфекцион касалликлар профилактикаси, аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича глобал стратегия масалалари муҳокама қилинади.

Сессия 26 май куни якунланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг