Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилда қанча янги хонадон қурилиши маълум бўлди

2023 йилда қанча янги хонадон қурилиши маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Президент «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани хабар қилинганди.

Фармонга кўра, «Янги Ўзбекистон» ва бошқа давлат дастурлари доирасида қурилган массивларнинг бўш ерларида кўп қаватли уй-жойлар қуришни давом эттириш ва 2023 йилда қуриш ҳажмларини 90 мингтага етказиш таклиф этилмоқда.

Бунда:

  • 38 та Янги Ўзбекистон массивларида 31 мингта, бошқа давлат дастурларидаги массивларда 8 мингта, хусусий пудрат ташкилотлари ҳисобидан 51 мингта квартиралар қурилиши белгиланмоқда;
  • Янги Ўзбекистон массивларини кенгайтириш ҳамда 9 та янги массивларни ташкил қилиш учун 140 га қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмоқда ва ҳокимлар зиммасига ажратиладиган ерларнинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланмоқда;
  • массивларнинг ички йўлларини қуриш Автомобиль йўллари қўмитаси зиммасига юкланмоқда;
  • темир-бетон корхоналарида замонавий лабораториялар ташкил этилиши ва бунинг учун «Саноат қурилиш банк» томонидан 10 млн доллар кредит линияси ажратилиши белгиланмоқда;
  • Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, қурилиш, адлия, иқтисодиёт ва молия идоралари вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан «Реновация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда;
  • ҳудудларда сув, оқова, электр, газ, йўл инфратузилмасини яхшилашга инвестор-девелоперларни жалб қилиш, шунингдек, сейсмик хавфсизлик ва қурилишда назоратни кучайтириш бўйича алоҳида қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг