Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

2020 йилнинг асосий ранги маълум қилинди

Фото: «Babbel»

Ранглар ва уларнинг инсон фаолияти соҳаларига таъсирини ўрганиш билан шуғулланувчи Американинг «Pantone» институти мутахассислари 2020 йилнинг асосий рангига аниқлик киритишди. Бу классик кўк ранг — Pantone 19-4052 Classic Blue.

Фото: «Pantone»
Фото: «Say-Hi»

Экспертлар хулосасига кўра, бу ранг жуда гўзал, кечки осмонни эслатади, инсон қалбига хотиржамлик ато этади.

«Ушбу мустаҳкам кўк тус бизнинг келажакни қуриш мумкин бўлган ишончли ва барқарор пойдевор томон интилишимизни ифодалайди», — дейилади институт сайти матбуот-релизида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу институт кўп йиллардан бери йилларнинг энг асосий рангини белгилаб келади. Масалан, якунига етиб бораётган 2019 йил ранги «энергия ва ғамхўрлик билан тўлдирувчи» «Жонли коралл» саналади.

Фото: «Bracatus»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг