Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилнинг асосий ранглари эълон қилинди

2021 йилнинг асосий ранглари эълон қилинди

Иллюстратив сурат

АҚШдаги Pantone ранглар институти (Pantone Color Institute) мутахассислари 2021 йилнинг асосий рангларини белгилашди: булар тўқ кулранг (17-5104 Ultimate Grey) ҳамда ёрқин сариқ (13-0647 Illuminating).

Фото: Pantone

«Тошдек мустаҳкам ва чидамли ҳамда илиқ ва оптимистик ранглар жамланмаси (Ultimate Gray/Illuminating) куч ва позитивни ифодалайди», — дейилади институт изоҳида.

Pantone директори Леатрис Эйсманнинг таъкидлашича, ушбу ранглар биргаликда инсонга сабр-тоқат ва умид бағишлайди.

Эслатиб ўтамиз, институт 2020 йил учун хотиржамлик ва ишончни ифодаловчи классик кўк рангни танлаганди.

Маълумот учун: Pantone институти ранглар яратиш ва ранглар тадқиқоти билан шуғулланади. Уларнинг ишларидан бутун дунёдаги дизайнер ва рекламачилар фойдаланишади. 2000 йилдан бери инстиут ҳар йилнинг ўз рангини белгилаб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг