Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йилдаги порахўрлик кўрсаткичи 2021 йилда ҳам камаймаган

2020 йилдаги порахўрлик кўрсаткичи 2021 йилда ҳам камаймаган

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида коррупция бўйича жиноятларга алоҳида тўхталди.

Давлат раҳбарининг айтишича, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган.

2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

«Ҳеч шубҳасиз, бу моддий зарарлар айбдорлардан ундириб олинади. Коррупция балосини жамиятимиз ҳаётидан йўқ қилишга қаратилган сиёсат келгусида ҳам қатъий давом эттирилади», деган президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг