13 соат бир йилга тенг: олимлар ғаройиб сайёрани кашф этишди
Халқаро астрономлар жамоаси орбитал даври ўта қисқа бўлган янги экзосайёрани топди. Wolf 327 деб номланган объект ҳажми Ерникидан тахминан 2,5 баробар каттароқдир.
Бу кашфиёт NASA сунъий йўлдоши ёрдамида амалга оширилди. Бугунги кунга қадар у 7000 га яқин потенциал экзосайёраларни кашф этган. Улардан 415 тасининг мавжудлиги аллақачон илмий жиҳатдан исботланган. Бу ҳақда The Astrophysical Journal хабар бермоқда.
Янги сайёра қизил митти юлдуз атрофида айланади. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, унинг зичлиги 7,24 г / см3 (Ер учун 5,51 г / см3).
Wolf 327 ўз юлдузи атрофида ҳар 13,7 соатда айланади. Уларнинг орасидаги масофа 0,01 астрономик бирлик (1 бирлик Қуёш ва Ер орасидаги тахминий масофа). Сайёранинг ҳарорати тахминан 1000 Келвин (726 даража Цельсий).
Объект «ўта қисқа муддатли супер Ер» сифатида таснифланган. Олимлар унинг ички таркиби Меркурийга ўхшаш тошлоқ эканлигини тахмин қилишди. Кўриниб турибдики, у нозик мантия қатлами билан ўралган катта темир ядрога эга. Кичик водород-гелий атмосфераси ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Қизил митти юлдуз Қуёшдан 93 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Унинг ёши 4,1 миллиард йил деб баҳоланади. Унинг катталиги ва массаси қуёшнинг атиги 40 фоизини ташкил қилади.
Олимлар бу тизимда бошқа сайёралар ҳам борлигини тахмин қилишди. Аммо улар ҳали аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter