Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги тартиб асосида 99 фуқарога 21,3 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Янги тартиб асосида 99 фуқарога 21,3 млрд. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш йўналишида Микрокредитбанк томонидан кўп қаватли уйларни қуришни молиялаштириш ва аҳолига ипотека кредитлари ажратиш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди.

Фармонга асосан Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган Концепция талабларидан келиб чиқиб, «Банк филиаллари томонидан аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратишнинг» янги ички тартиби ишлаб чиқилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Микрокредитбанк» АТБ ўртасида 500 млрд. сўмлик Бош келишув имзоланди. Шу кунга қадар олинган ресурс ҳамда ишлаб чиқилган тартиб асосида 99 нафар фуқарога 21,3 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида»ги 182-сонли қарорига асосан Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши тартиби белгиланди.

Шунга кўра, ҳудудлардаги туман ва шаҳарларда ташкил этилган субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш комиссияси томонидан Микрокредитбанк орқали уй-жой сотиб олиши учун жами 199 та фуқарога ижобий қарор қабул қилинган. Шундан, бошланғич бадали учун 22 та, фоизи учун 119 та ҳамда 58 та фуқарога иккаласи яъни, фоизи ва бошланғич бадали учун ижобий қарор берилган.

Шунингдек, бугунги кунга қадар туман (шаҳар) Ғазначилик бўлимларига субсидия олиш учун 11 та 307,5 млн. сўмлик буюртманома юборилди ҳамда шундан 10 та фуқарога 283,5 млн сўм маблағ банкка келиб тушди ва 7 та фуқарога ипотека кредити ажратилди.

Шу билан бир қаторда, Президентимиз томонидан 2020 йил 1 майда тасдиқланган «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор ижроси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорини ҳудудлар бўйича ўзгарган қийматини фуқароларга тўғри ва тўлиқ етказилди;

Банк ички тартибига, бундан кейин ажратиладиган ипотека кредитлари муддатини 15 йилдан 20 йилга ажратиш бўйича ўзгартириш киритилди;

2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга асосан 40  та фуқарога ажратилган кредит муддати 15 йилдан 20 йилга узайтирилиб, шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мамлакатимиз аҳолисининг асосий эҳтиёжларидан бири ҳисобланган уй-жойга бўлган талабни қондириш мақсадида кўп қаватли уйларни қуриш пировардида республикамиз ҳудудларининг қиёфасини замонавийлаштириш ва урбанизация даражасини ошириш борасида берилган топшириқлар ижроси Микрокредитбанк томонидан босқичма-босқич амалга ошириб борилмоқда. Бу йўналишдаги ишлар тизимли тарзда давом эттириб борилади.

«Микрокредитбанк» АТБ матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг