Way II илк дивидендларини тўлай бошлади, сармоядорлар йилига 13,6 фоиз даромад олади

Way II 2024 йил декабр ойига қадар «Akfa Aluminium Group»га сармоя киритган инвесторлар учун илк дивиденд тўловларини жорий йилнинг 3 март куни амалга оширади.
«Akfa Aluminium Group» молиявий кўрсаткичларининг ўсиши
«Akfa Aluminium Group» 21 йиллик муваффақиятли фаолияти давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бирига айланди. Хусусан, Ўзбекистон, МДҲ давлатлари, Европа ва Шимолий Америка бозорларида мустаҳкам мавқега эга бўлди.
2024 йилда компания сезиларли ўсишга эришди, жумладан, маҳсулот экспорти 45% га ошди. Ушбу молиявий ютуқлар инвесторлар учун барқарор даромад манбаига айланди. Way II орқали сармоя киритган ҳамкорлар эса йиллик 13,6 % дивиденд олиш имкониятига эга бўлди.
«Way II»га инвестиция киритишнинг афзалликлари
Way II инвестициясининг асосий афзалликларидан бири шундаки, 13,6% лик даромад валюта курсининг ўзгаришидан келиб чиқадиган йўқотишларни қоплаш мақсадида индексация қилинган. Бу эса инвесторларнинг капиталини инфляция ва валюта таваккалчиликларидан ҳимоя қилиш билан бирга, уни нақд пул ёки банк ҳисоб-варағида сақлашга қараганда анча фойдалироқ қилади.
Way II молиявий маҳсулотларига киритилган активлар нафақат ўз қийматини сақлаб қолади, балки ҳар йили дивидендлар шаклида барқарор даромад келтиради. Бу инвесторлар учун капитални инфляция ва бозор тебранишларидан ҳимоя қилиш билан бирга, узоқ муддатли қўшимча даромад манбаи яратиш имконини беради.
Way II инвестициялари ислом молияси тамойилларига асосланган бўлиб, компания «Islamic Finance Consulting Board» (IFCB) илмий кенгашининг тавсияларига тўлиқ амал қилади. IFCB экспертларининг хулосасига кўра, Way II нинг молиявий фаолияти ислом молияси меъёрларига тўла мос келади. Бу эса инвесторлар учун шаффоф ва ҳалол сармоя муҳитини таъминлайди.
«Akfa Aluminium Group»га қандай сармоя киритиш мумкин?
«Akfa Aluminium Group» улушига инвестиция киритиш учун инвесторлар компания офисига ташриф буюриши ёки WAY INVEST мобил иловаси орқали сармоя жойлаштириши мумкин. Минимал инвестиция миқдори тахминан 14 миллион сўмни ташкил этади. Кутилаётган йиллик даромад эса валюта курсининг ўзгариши ва бозор шароитларидан келиб чиқиб, 10–15% атрофида бўлиши мумкин.
Way II таклиф этаётган инвестиция имконияти бозордаги энг фойдали ечимлардан бири бўлиб, барқарор даромад ва узоқ муддатли молиявий ҳимояни таъминлайди.
Манзил: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1Telefon: (+998) 78−555−55−55.
Веб-сайт: waygroup.uz
Ижтимоий тармоқлар:
Инстаграм: @way_ll_group
Фейсбук: Way II Group
Телеграм: t.me/wayllgroup
Твиттер: way_ll_group
Линкедин: wayllgroup
Ютуб: Way_ll_Group
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter