«Сурхондарёда Аллоҳ берган табиий бойликлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз» — Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда сайловчилар билан учрашув вақтида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида гапирди. Амалдаги давлат раҳбари вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши паст эканини танқид қилди.
— Мавжуд имкониятларга қарамасдан, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотдаги саноатнинг улуши 7,8 фоизни ташкил этади ва бу республикада паст кўрсатгичлардан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, вилоятнинг туман ва шаҳарларида саноат бир маромда ўсаётгани йўқ.
Бу борада, Сурхон воҳасининг Аллоҳ берган мавжуд табиий, норуда ва қазилма ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз, — деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, вилоятда инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида келгуси беш йилда саноат тармоқларида 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 130 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter