Сурхондарё вилояти Ўзбекистонда биринчи бўлиб пилла режасини бажарди
Сурхондарё вилояти пиллакорлари бугунги кунгача 1500 тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, шартнома мажбуриятини 18 иш кунида уддаладилар. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан маълум қилишларича, бу йил воҳамизда серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан 27300 қути ипак қурти парваришланди. Ўртача ҳосилдорлик 65 килограммни ташкил этиб, ялпи ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.
Хирмонга айниқса, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Музработ, Шеробод, Денов, Узун ва Бойсун туманлари пиллакорлари муносиб ҳисса қўшдилар.
Ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган воҳа пиллакорларининг бу муваффақиятига фермерларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, харид нархлари оширилиб, маблағлар мавсум бошиданоқ бўнак сифатида берилгани, шунингдек, уй шароитида пилла етиштириш билан шуғулланадиган фуқаролар даромад солиғидан озод қилиниб, бир пилла мавсуми пиллачиларга пенсия тайинлашда йиллик иш стажи сифатида ҳисобланаётгани муҳим омил бўлди, дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter