Сардор Умурзоқов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлди
Шу кунларда ҳукумат таркибида, шунингдек, марказий вазирлик ҳамда идоралар раҳбариятида қатор ўзгаришлар юз бериши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 28 январдаги фармони билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимида фаолият юритган Умурзоқов Сардор Ўктамович Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири этиб тайинланди. «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати бу хабарни расман тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлигининг қўшилиши орқали ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раислигига 2018 йил 30 майда тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter