Сардор Умурзоқов Бош вазирнинг ўринбосари бўлади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий муносабатлар масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умурзоқов номзодини кўриб чиқилди ва уни бу лавозимга тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter