Президент фармони: Сардор Умурзоқов бош вазир ўринбосари этиб тасдиқланди
![Президент фармони: Сардор Умурзоқов бош вазир ўринбосари этиб тасдиқланди](https://static.xabaruz.com/crop/1/2/720_460_95_1285269346.jpeg)
Сардор Умурзоқов.
Президент фармонига асосан Сардор Ўктамович Умурзоқов Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорларига кўра:
- Азиз Ботирович Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
- Алишер Ҳабибуллаевич Абдуалиев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сардор Умурзоқов номзодини кўриб чиқиб, уни бу лавозимга тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter