Ўзбекистонда қанча қорамол борлиги маълум бўлди
2023 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда боқилаётган йирик шохли қорамоллар сони 13,9 млн бошга етган.
Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпайган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 91,3 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7 фоизи – фермер хўжаликлари, 1,7 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келганлигини кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter