Қорамолларнинг жами сони ошкор қилинди
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамоллар сони 14,1 млн бошга етган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда йирик шохли қорамоллар умумий сонининг 90,8 фоизи – деҳқон ва томорқа хўжаликлари, 7,3 фоизи – фермер хўжаликлари, 1,9 фоизи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилда республикамизда 2,8 млн тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилган. Самарқанд энг кўп гўшт етиштирувчи вилоятга айланди.
Иккинчи ўринда Қашқадарё, учинчи ўринни Тошкент вилояти эгаллади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter