Ўзбекистон хориждан кўпроқ кофе сотиб олишни бошлади
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 1,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 257,2 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилган.
Кофе маҳсулотлари импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 61 тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга импорт қилинган кофенинг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:
— Италия – 63,6 тонна
— Бразилия – 45 тонна
— Россия – 31,8 тонна
— Германия – 28,4 тонна
— Вьетнам – 22,4 тонна
— Польша – 19,1 тонна
— Туркия – 12,7 тонна
— Белорусь – 12,7 тонна
— Колумбия – 2,8 тонна
— Португалия – 2,7 тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter