Олтин танга нархи яна 200 мингга қимматлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 январдан бошлаб тилла ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди.
Тангалар сотувга чиқарилганидан буён дастлабки икки ҳафтада унинг баҳоси 100 минг сўмдан қимматлаганди.
Учинчи ҳафтада эса олтин танганинг ҳам, кумуш танга нархи ҳам ошмади.
Аммо ўтган ҳафтада олтин танга бирйўла 200 минг сўмга, кумуш танга нархи эса 1000 сўмга ошганди.
Белгиланган янги нархга кўра, 2 январдан бошлаб олтин танга яна 200 минг сўмга, кумуш танга эса 13000 сўмга қимматлади.
Шу тарзда, 1 олтин танга – 13,3 млн сўм, 1 кумуш танга – 257 минг сўм миқдорида баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter