Олтин танга нархи бир ҳафтада 200 мингга ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 декабрдан бошлаб тилла ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди.
Тангалар сотувга чиқарилганидан буён дастлабки икки ҳафтада унинг баҳоси 100 минг сўмдан қимматлаганди.
Ўтган ҳафтада эса олтин танганинг ҳам, кумуш танга нархи ҳам ошмади.
Аммо бу ҳафтада олтин танга бирйўла 200 минг сўмга қимматлашди. Кумуш танга нархи эса 1000 сўмга ошди.
Шу тарзда, 1 олтин танга – 13,1 млн сўм, 1 кумуш танга – 244 минг сўм миқдорида баҳоланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter