Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олтин танга нархи бир ҳафтада 200 мингга ошди

Олтин танга нархи бир ҳафтада 200 мингга ошди

Фото: «cbu.uz»

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 26 декабрдан бошлаб тилла ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди. 

Тангалар сотувга чиқарилганидан буён дастлабки икки ҳафтада унинг баҳоси 100 минг сўмдан қимматлаганди

Ўтган ҳафтада эса олтин танганинг ҳам, кумуш танга нархи ҳам ошмади. 

Аммо бу ҳафтада олтин танга бирйўла 200 минг сўмга қимматлашди. Кумуш танга нархи эса 1000 сўмга ошди.

Шу тарзда, 1 олтин танга – 13,1 млн сўм, 1 кумуш танга – 244 минг сўм миқдорида баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг