Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Декабрда даромади 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли инфляцияни кўпроқ сезган

Декабрда даромади 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳоли инфляцияни кўпроқ сезган

Марказий банк 2 674 та респондент ўртасида ўтказилган 2024 йилнинг декабр ойида аҳолининг инфляцион кутилмаларига доир сўровномаси натижаларини эълон қилди.  

Ўтказилган сўровлар натижасига кўра декабрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси аввалги ойга нисбатан тезлашиб, 14,7 фоизни ташкил этди.

Декабрь ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан тезлашиб, 14,4 фоизга тенг бўлди.

Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида ёқилғи ва энергия ресурслари, коммунал хизматлар қимматлашиши, валюта курси ўзгариши, транспорт харажатларининг ошиши ҳамда монополия ва нархларнинг сунъий оширилишини қайд этган респондентлар улуши кўпайган.

Аҳолининг юқори инфляцион кутилмалари ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари томонидан билдирилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича нисбатан паст кутилмалар маиший хизмат соҳаси вакиллари томонидан қайд этилди.

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилган бўлса, нисбатан паст инфляцион кутилмалар Андижон вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли томонидан қайд этилди.

Даромадлари 2 млн сўмгача (14,7 фоиз) ва 7 млн сўм (15,2 фоиз)дан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг