Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишсиз аҳолига ерни ижарага берган кластер ва фермерлар ер солиғидан озод қилинади

Ишсиз аҳолига ерни ижарага берган кластер ва фермерлар ер солиғидан озод қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказмоқда. Йиғилишда ғалладан бўшаган ердан фойдаланиш тартиби маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилдан эътиборан ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилади. Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

Шу орқали қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг