Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Эл-юрт умиди» жамғармасига директор тайинланди

«Эл-юрт умиди» жамғармасига директор тайинланди

Фото: «Status Quo»

Ҳукумат қарори билан Адхам Шарипович Бекмуродов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг шу йил 25 сентябрдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилганди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб этишга, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиши, етакчи халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларда малака оширишига кўмаклашади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг