Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги тузилган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

Янги тузилган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 5 май куни Президентнинг ПФ-76-сон фармони билан Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилган эди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

Бунда:

  • комплекс давлат аккредитацияси ҳар 5 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади;
  • махсус давлат аккредитацияси кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин ўтказилади.

Шунингдек, Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг замонавий меҳнат бозори талабларига мослигини ўрганиш мақсадида Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг