Чорвачилик субъектларига субсидия ажратилади
Ҳукуматнинг «Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.
Низомга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик хўжаликларига улар харажатларининг 100 млн. сўмдан ошмаган қисмининг 20 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.
Қайд этилишича, талабгорлар субсидия олиш учун Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz сайти ва ЯИДХП орқали ҳудудий «Чорванасл» маркази туман вакилига ариза билан мурожаат қилиш керак.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиш бўйича шартномаси, ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;
- агар ускуналар импорт қилинган бўлса, божхона юк декларацияси нусхаси.
Субсидия берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади ва субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter