Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ кичик бизнес ривожи учун қанча сармоя киритмоқда? (видео)

Миллий матбуот марказида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан «Кичик бизнес ривожи учун сармоялар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда банк бошқаруви раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Бобожонов очиб берди.

2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Қишлоқ қурилиш банк» негизида «Бизнесни ривожлантириш банки» ташкил этилди ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилди.

Бугун мазкур йўналишда қабул қилинган қарорлар ижроси доирасида банк томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳузурида халқаро молия институтларининг маблағлари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 306-сонли қарорига асосан «Бизнесни ривожлантириш банки» томонидан 2023-2026 йилларда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш белгиланган. Ушбу дастур доирасида бизнес жараёнларини автоматлаштирган ҳолда ташкил этиш учун Бизнес портал ишга туширилди ва тегишли идораларнинг тадбиркорлик йўналишидаги ахборот тизимлари базаларига интеграция қилинди. Ҳозирда ушбу Бизнес портал орқали мижозларга онлайн молиявий ва консултатив хизмат кўрсатилмоқда.

2024 йил 1 май ҳолатига тадбиркорлик субеъктларига ажратилган кредитлар қолдиғи 10,5 трлн. сўмни (жами портфелдаги улуши – 50,2 фоиз) ташкил этгани маълум қилинди.

Жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Шундан, 1 170,1 млрд. сўми (82 фоиз) миллий валютада, 256,9 млрд. сўми (18 фоиз) хорижий валютада ажратилган.

Тадбирда эришилган натижалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.

Хусусан, жорий йил давомида тадбиркорлик субъектларига 1 427,1 млрд. сўм кредитлар ажратилган. Тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами кредитларнинг 57,2 фоизи ПҚ-306-сонли қарор доирасида ажратилган кредитлар салмоғига тўғри келади.

Жорий йил аввалида банк кредит маҳсулотларидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектлари сони 5 291 нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳозирги кунда 3 баробарга ошиб 16 004 нафарга етган.

Ҳозирги кунда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан тадбиркорлик субъектлари учун бозор талабларидан келиб чиқиб 30 дан ортиқ турдаги кредит маҳсулотлари жорий қилинди.

Тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари натижаси ўлароқ, жорий йил давомида банк мижози бўлган юридик шахслар томонидан 19 740 та янги иш ўрни яратилди.

Ушбу кўрсатилаётган банк хизматлари натижасида жорий йил давомида 10 410 нафар янги мижозлар жалб қилинди, шундан асосий ҳисобрақам очган мижозлар – 8 399 та, иккиламчи ҳисобрақам очган мижозлар – 2 011 тани ташкил этгани маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг