Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Барчаси назорат остида: Artel газ плиталарининг ўзига хос 6 жиҳати

Барчаси назорат остида: Artel газ плиталарининг ўзига хос 6 жиҳати

Artel компанияси вакиллари тозаланиши осон, газнинг ўчирилишини бошқарадиган ва грилда пишириладиган товуқни мустақил равишда қовура оладиган газ плиталари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистонликлар ўзининг меҳмондўстлиги билан машҳур: уйга киришингиз биланоқ дастурхонга таклиф қилинасиз. Бу ерда газ плитаси том маънода ошхонанинг маликаси экани ҳеч ажабланарли эмас. Тез ва тежамкорлик билан тушлик тайёрлаш, оила аъзоларингиз ва меҳмонларни мазали таомлар билан сийлашда Artel брендининг газ плиталари қўл келади.

Компания вакиллари Artel Apetito 02-G модели мисолида ҳозирги кунда бир қанча функцияларсиз таом тайёрлаш жараёнини тасаввур қилиб бўлмаслигини, ошхонангизни қандай қилиб замонавийроқ ва қулайроқ қилиш ҳақида сўзлаб беришди.

Ўрнатиладиган газни бошқариш тизими

Газ сизиб чиқиши хавфли вазиятларга олиб келиши мумкин, шунинг учун Artel истеъмолчилар хавфсизлиги ҳақида қайғуради. Барча плиталарда ўрнатиладиган газни бошқариш функцияси мавжуд бўлиб, у бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Газни бошқариш тизими духовкага, шунингдек, ҳар бир конфоркага алоҳида ўрнатилган бўлиб, у Artel газ плиталарини бошқа кўплаб ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларидан ажратиб туради. Агар олов тўсатдан ўчиб қолса — масалан, шамол таъсир кўрсатса ёки сут тошиб кетган бўлса — датчик хабар беради ва тизим автоматик равишда газ таъминотини ўчиради. Artel газ плиталарида ўрнатилган Испаниянинг Orlki брендига тегишли датчиклар жуда сезгир бўлиб, улар газни бир неча сониялар ичида ўчиради.

Газни бошқариш тизимига эга бўлган плиталар энг хавфсиз ҳисобланади, айниқса, оилада кичик болалар ёки қариялар бўлса. Тизим газ сизиб чиқиши оқибатларидан — заҳарланишдан тортиб, уйнинг ёниши ва портлашигача бўлган барча турдаги хатарлардан ишончли ҳимоя қилади.

Оптимал духовка ҳажми

Духовка ҳажмини ҳар бир уй бекаси ошхонадаги бўш жойга, оила аъзоларининг сонига ва қанчалик тез-тез овқат пиширишига қараб танлайди. Artel плиталари учун 65 литрга тенг ҳажм танланган ва айнан бу рақамнинг белгилангани бежиз эмас. Ушбу ҳажм билан пишириш варағида ёки духовка панжарасида тайёрланадиган таомлар сони бошқа шунга ўхшаш плиталарнинг духовка сиғимига нисбатан тахминан 15% га ошади.

65 литрли ҳажмга эга духовка бир вақтнинг ўзида бир нечта таомларни тайёрлаш имконини беради, бу нафақат уй бекасининг вақтини, балки газни оқилона сарфлаш ҳисобига оила бюджетини ҳам тежайди. Бундай духовкалар универсал бўлиб, улар жуда катта жой эгалламайди ва стандарт ошхона мажмуасига осонгина ўрнатилади. Шунингдек, духовкадан фойдаланиш жуда қулай, бу эса ошпазликда янги ютуқларга эришиш имконини беради, масалан, катта бўлакли гўшт ёки куркани пишириб, оила аъзоларингизни дастурхон атрофида хурсанд қилиш ҳеч гап эмас.

Биокерамик қоплама

Кўпчилик мазали таомларни истеъмол қилишни яхши кўради, лекин духовкани тозалаш камдан-кам ҳолларда кишига ёқади. Биокерамик эмаль сизни бундай зерикарли, аммо мажбурий саналган ишдан қутқаради. Ушбу замонавий инновацион қоплама Artel газ плиталарининг барча моделларида ўрнатилган бўлиб, бу компаниянинг яна бир ютуғидир. Биокерамика кўплаб фойдали хусусиятларга эга, бу эса уни маиший техниканинг ажралмас қисмига айлантиради.

Биокерамика — бу ёпишмайдиган эффектга эга мукаммал силлиқ қоплама. Уни ёғ ва бошқа доғлардан тозалаш осон, у вақт ўтиши билан асл рангини йўқотмайди ва антибактериал хусусиятга эга. Биокерамик эмалнинг яна бир фойдали жиҳати — бу унинг юқори иссиқлик ўтказувчанлигидир. Оддий қилиб айтганда, у иссиқликни яхши сақлаб туради, бунинг ҳисобига газ тежалиб, овқат пишириш вақти қисқаради.

Таомларнинг тайёр бўлгани ҳақида овозли хабар

Бу Artel Apetito 02-G моделининг энг фойдали хусусиятларидан бири. Овқат пишириш чоғида бир неча дақиқага чалғиб, эшик ортидан куйган ҳид келганида духовкадаги таом эсга тушган ҳолатлар кўпчиликда учраган. Таймер билан бундай вазиятлар юзага келмайди.

Таймерни 90 дақиқагача бўлган исталган вақтга созлаш мумкин, у уйда электр ўчиб қолган бўлса ҳам ишлайверади. Таймер томонидан белгиланган вақт тугаши биланоқ, таомнинг тайёрлигини текшириш вақти келганлигини эслатувчи овозли сигнал эшитилади. Ақлли техника билан доимо газ плитаси атрофида бўлиш ва жараённи назорат қилиш зарурати қолмайди. Таймер билан таомнинг ҳаддан ташқари пишиб кетиши ёки куйиб қолишидан қўрқмасдан ўз юмушларингиз билан шуғулланишингиз мумкин.

Идишларни сақлаш жавони

Кўплаб ишлаб чиқарувчилар газ плитаси ўлчамларини кичрайтириш мақсадида печнинг пастки қисмидаги идиш сақлаш жавонларидан воз кечмоқда. Лекин бундай жавонлар қўшимча сантиметрлар эмас, балки уй бекасининг биринчи ва муҳим ёрдамчиларидан саналади.

Масалан, Artel Apetito 02-G моделида мавжуд бу жавонга плита ишлаётганида узоқ вақт юқори ҳароратга чидамли бўлган идишларни қўйишингиз мумкин. У жуда кенг бўлиб, 10 кг гача юкка бардош беради ва ошхонадаги жойни тежашга ёрдам беради: у ерда сиз сковородка, пишириш варақлари, духовка панжараси, пишириқлар учун мўлжалланган шаклларни саранжом тарзда сақлашингиз мумкин. Бу ошхонада қўшимча бўш жой бўлишини ва керакли идишлар доимо сизга қулай тарзда сақланишини таъминлайди.

Ўша машҳур товуқ-гриль

Ошхона плиталарининг кўплаб моделлари “Гриль” функсияси билан жиҳозланган. У алоҳида маиший техника ўрнини мукаммал тарзда боса олади ва панжара устида товуқ ёки сабзавотларни қизартириб пишириш имконини беради.

Ишончли маиший техника замонавий ошхонанинг ажралмас қисми ҳисобланади. Айниқса, бу техника инновацион, қулай, ҳар қандай интерьерга мос келадиган Artel бренди бўлса.

Ошхона плиталарининг янги моделлари ҳақида батафсил маълумот билан компаниянинг шоурумларида ёки қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ягона ахборот маркази: (+998) 78−148−88−88.
Сайт: https://www.artelgroup.orgartelelectronics.com
Instagram: @artel_official, @artel_matbuot_xizmati

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг