Автомобиль йўллари учун Ўзбекистон кредит олди
Автомобиль йўлларини таъмирлаш учун Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 273,8 млн. доллар миқдорида маблағ олган. Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.
Кредит 4 йиллик имтиёзли давр билан 24 йилга ажратилган. Маблағнинг катта қисми — 183,8 млн. доллари «Сурхондарё» лойиҳаси учун мўлжалланган. Яъни «Дарбанд - Бойсун - Элбаён» автомобиль йўлининг 5-70 км. қисми ва «Мангузар - Жарқўрғон - Бандихон - Олтинсой - Денов» йўлининг 128-174 км. қисми реконструкция қилинади.
Қолган 90 млн. доллар эса «Бухоро» лойиҳасига сарфланади. Бунда «Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнев» А380 автойўлининг 228-315 км. қисмини таъмирлаш кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter