Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкциялар Ўзбекистон иқтисодига таъсир қилади — ОТБ

Санкциялар Ўзбекистон иқтисодига таъсир қилади — ОТБ

Россия инвестициялари ва пул ўтказмалари қисқариши ҳисобига 2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида пасайиш бўлади, дея хабар берди Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ахборот хизмати.

Банк тахминига кўра, иқтисодиёт 2023 йилда бироз ўсади. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жорий йилда 4 % бўлиши прогноз қилинган. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан пастроқ, ўтган йили ЯИМ 7,4 %ни ташкил қилган.

Бироқ ОТБ 2023 йилда ЯИМ 4,5 фоизгача кўтарилишини тахмин қилган. Шу тариқа Ўзбекистонда инфляция 9 % га тушади, ўтган йили бу кўрсаткич 10,7 % эди. Ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати бу йил 5 фоизгача секинлашиши прогноз қилинган, 2023 йилда эса 5,5 фоизни ташкил қилади.

Товар ва хизматлар экспорти айниқса, хомашё — мис, олтин, қишлоқ хўжалиги ва нефт-кимё маҳсулотлари экспорти 2022 ва 2023 йилларда 9 фоизга ўсади. Бунинг ортидан импорт деярли икки баравар, яъни 12 фоизгача камайиб кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг