Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Анор статистикаси»: қайси вилоятлар бу мевани экспорт қилишда етакчи?

«Анор статистикаси»: қайси вилоятлар бу мевани экспорт қилишда етакчи?

Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида 16 та хорижий давлатларга қиймати 12,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 16,1 минг тонна анор экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди. 

Анор экспорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 6 минг тонна
- Қозоғистон – 5,6 минг тонна
- Қирғиз Р. – 2,1 минг тонна
- Тожикистон – 1,2 минг тонна
- Украина – 477 тонна

Хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:

- Фарғона вилояти – 5,5 минг тонна
- Сурхондарё вилояти – 3,1 минг тонна
- Тошкент вилояти – 2,1 минг тонна
- Хоразм вилояти – 1,3 минг тонна

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг